Ғоялар каталоги Янгиликлар

Тошкент шаҳар ҳокимининг аҳолига мурожаати

Қадрли тошкентликлар!

Тошкентда шаҳар муҳитини ўзгартиришга қаратилган кенг кўламли лойиҳани амалга оширишни режалаштирганмиз. Ушбу лойиҳа ислоҳотини сизнинг фаол иштирокингизсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шаҳар унда истиқомат қилувчи ҳар бир киши учун қулай бўлиши шарт. Ахир ундаги аҳоли, аввал таъкидлаб ўтилганидек, балки шаҳарнинг асосий қаҳрамонлари, шаҳарнинг ҳақиқий эгалари ҳисобланади. Шунинг учун ҳам улар шаҳарнинг бугунги ҳамда эртанги қиёфаси қандай бўлишини белгилашади.

Биз шаҳримизни яхши томонга ўзгартириш ва ривожлантириш йўлида зўр бериб меҳнат қилмоқдамиз ва шаҳримиз аҳолиси Тошкентни қулай ҳамда замонавий қиёфада кўришни исташини жуда яхши биламиз. Шу жиҳатдан мен сизларни Тошкентда амалга оширилмоқчи бўлган ислоҳотларнинг ҳаммуаллифи бўлишга ҳамда пойтахтимизда сизга айнан нима етишмаётганини айтишга чорлайман. Сизга қандай боғлар керак ва бу боғларда сиз нима билан машғул бўлишни истардингиз? Транспорт бекатлари қанақа бўлиши шарт? Шаҳар кўчалари ва марказий кўчаларининг қиёфаси, юриш учун қулайлиги сизни қониқтирадими? Автомобиль тўхташ жойларининг ҳар тарафлама қулайлигини ошириш учун нима қилиш шарт? Мулоҳазангизни билдирсангиз, биз уни, албатта инобатга оламиз. Бизнинг бош мақсад – пойтахтимизда амалга оширилаётган ва амалга оширилиши кутилаётган ўзгаришлардан ҳамшаҳарларимизнинг мамнун юзларини кўришдан иборат. Шу жиҳатдан ҳар бир фикр чуқур ўрганиб, таҳлил қилинади. Сиз билдирган мулоҳаза – Тошкентнинг ёрқин келажаги учун қўйилган етакчибош қадам ҳисобланади.

Ҳар бир фикр биз учун қимматли, ҳар бир инсоннинг мулоҳазасини эшитамиз. Билингки, Тошкент аҳолиси биз учун ниҳоятда қадрли ва қадрдондир.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

ЎЗ ТАКЛИФИНГИЗ ҚЎШИНГ ВА БОШҚА ФИКРНИ КЎРИНГ

Фикрингизни қўшинг
Шаҳардаги муаммо ҳақида хабар беришни ёки ўз фикрингизни қолдириш учун “Фикр билдириш” тугмасини ёки харитадаги керакли жойни босинг.
Овоз беринг
“Лайк”лар қўйинг ва шунда энг оммабоп ғоялар ҳаммага кўринади. Шунингдек, тошкентликларни муҳокамага жалб қилиш учун ижтимоий тармоқларда имкон қадар кўпроқ изоҳ қолдиринг ҳамда ғояларингиз билан ўртоқлашинг.
Янгиликларни кузатиб боринг
Шаҳарда юз бераётган ўзгаришлардан бохабар бўлинг ва “Янгиликлар” бўлимида шаҳарликлар учун мўлжалланган илмий учрашувлар ва муҳокамалар жадвалини кузатиб боринг.